Ҳокимиятда 20 йил

1
Ислом Каримов СССР Халқ депутатларининг 1-съездида қатнашган Ўзбекистон делегатлари билан. - СССР компариясининг Қашқадарë вилояти бўйича биринчи котиби Ислом Каримов СССР Халқ депутатларининг 1-съездида қатнашган Ўзбекистон делегатлари - чапдан ўнгга "Ўзбекистон адабиëти ва санъати" газетасининг махсус мухбири Исмат Хушев¸ Шаҳрисабз район касалхонаси бош врачи Фотима Бадалбоева¸ Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раҳбари Аҳмаджон Мухторов¸ ғузорлик маккажўхорикорлар бригадаси бошлиғи Раъно Жонузоқова ва Ғузордаги "Шўртан" газ конлари бошлиғи Тўлқин Омоновлар билан съездлар саройи олдида. Орадан бир ойдан озроқ вақт ўтиб¸ Ислом Каримов Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби этиб тайинланди. 1989 йил¸ 25 май.

2
Ўзкомпартиянинг биринчи котиби Ислом Каримов. - Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Коммунистик партияси биринчи котиби сифатида тушган сурати. 1990 йил.

3
Ислом Каримов Борис Елцин билан. - Россия президенти Борис Елцин Ислом Каримов билан Москва учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказмоқда. 1991 йил.

4
Ислом Каримов Россия билан иқтисодий ҳамкорликка оид шартномага имзо чекмоқда. - Ислом Каримов Москвада Россия билан иқтисодий ҳамкорликка оид шартномага имзо чекмоқда. 1991 йил