Ўш вилоятининг Қорасув шаҳридаги “Сараҳсий” масжиди имоми, ҳозирда ҳибсда сақланаётган Рашодхон Камоловнинг ўрнига Суюн ажи Каликов имом қилиб тайинланди. Рашодхон қори одамларни Суриядаги жангларга даъват қилганликда айбланиб ҳибс қилинган.
Ҳибсдаги Рашодхоннинг ўрнига Суюн ажи имом қилиб тайинланди

1
Ўш вилоят қозиси Ниязали Арипов (ўнгда) Суюн ажи Каликовга имом этиб тайинлангани тўғрисидаги қарорини топширмоқда.

2
Қорасувдаги таниқли "Сарахсий" масжидининг ичкариси.

3
Ўш вилоят қозиси Ниязали Арипов (ўнгда) “Сараҳсий” масжиди жамоасига янги имом Суюн ажи Каликовни таништирмоқда.

4
"Сарахсий" масжиди жума намозидан аввал куч тизими ходимлари тарафидан ёрилувчи моддалар бор йўқлигига текширилди.