Линклар

Шошилинч хабар
20 март 2025, Тошкент вақти: 19:22

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Туркия парламенти биноси ëнида икки марта бомба портлади. Шунга қарамасдан миллат вакиллари парламент биносини тарк этмади ва масжлисни давом эттирмоқда.

"Биз бундай тўнтариш ҳаракатини қоралаймиз. Баъзи бир ëмон хабарлар ҳам олдик албатта. Мен тўнтаришни амалга оширмоқчи бўлганларни таслим бўлишга чақираман."

Туркия бош вазирининг собиқ ўринбосари, Бюлент Аринч.

Туркия Бош вазири ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринган гуруҳни охирги бор огоҳлантирди: "Ҳаводан ва Ердан отишларга қарши жавоб берилади."

Истанбулда ҳарбий тўнтариш уринишида иштирок этгани айтилган бир полковник ва 37 нафар аскар ҳибсга олинди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG