Линклар

Шошилинч хабар
26 март 2025, Тошкент вақти: 04:51

"Крокус"дан бир йил ўтиб, марказий осиёлик мигрантларга босимлар давом этмоқда


Видео скриншоти.
Видео скриншоти.

Марказий осиёлик муҳожирлар Россияда 2024 йил 22 март куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида рўй берган қонли террорчилик ҳужумидан сўнг зўравонлик ва таъқибларга кўпроқ дучор бўлмоқда.

Сўнгги йилларда Россияда содир этилган энг йирик терррор ҳужумида 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 550 дан зиёд одам жароҳатланган.

Экстремистик "Ислом давлати" гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

“Крокус”даги терактдан 1 йил ўтиб: миллатчилик ва мигрантофобия
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:39 0:00

"Бир йил ичида Россияда миграция муҳити сезиларли даражада ўзгарди", дейди миграция бўйича мутахассис Раҳмон Ўлмасов.

"Биринчи навбатда, нафақат тожикистонлик, балки бутун Марказий Осиёдан, асосан, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга нисбатан муносабат жуда қаттиқлашди. Иккинчидан, [Россия ҳукумати] бир неча қарорларни қабул қилди, бу эса муҳожирларни ишга олишни қийинлаштирди."

Россия ҳукумати 2024 йил ёз ойларида қонунчиликка ўзгартириш киритиб, полицияга суд қарорисиз муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш ваколатини берди. Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, Россияда марказий осиёлик муҳожирларга нисбатан этник камситиш ва асоссиз ҳибсга олиш ҳолатлари кескин кўпайган. Шунингдек, миллатчилар томонидан ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари ошган.

Ташкилот муҳожирларга нисбатан зўравонликлар акс этган видео далилларни топган. Видеоларда славян қиёфасидаги ёшлар қурилиш, хизмат кўрсатиш ва коммунал хўжалик соҳаларида меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирларга жамоавий тарзда ҳужум қилиши акс этган.

Бу видеолар ҳужумчиларнинг ўзи томонидан суратга олиниб, интернетга жойланган.

'Босим ва қўрқитишлар'

HRW маълумотларига кўра, Россия ҳукумат органлари марказий осиёлик муҳожирларни Украинадаги урушга мажбуран жалб қилиш мақсадида ноқонуний ҳибсга олиш ва депортация таҳдидидан фойдаланмоқда.

"Россияда мусулмонлар узоқ вақтдан бери турли босим ва таҳдидларга дуч келмоқда", дейди сиёсатшунос Эмил Жураев.

"Бу ҳодисалар [Crocus City Hall] воқеаларидан олдин ҳам, кейин ҳам содир бўлган. Биз буни доимо кўриб келамиз. Масжидларга рейдлар уюштирилмоқда. Бу ҳужумдан олдин ҳам содир бўлган."

Ҳужумда асосий гумондор сифатида айбланаётган тўрт нафар тожикистонлик суд жараёнини кутиб турибди.

Тўртала гумондор ҳам 2024 йил март ойида судга олиб келинганида қийноққа солингани аниқ кўринган. Ушбу иш бўйича камида 23 киши қўлга олинган.

Янги миграция қонунлари, оммавий депортациялар, рейдлар - “Крокус” воқеасининг оқибатлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:56 0:00

Гумондорлардан бири Далержон Мирзоевнинг онаси Гулракат Мирзоева ўғли айбсиз эканини айтади.

"Телефонимга қарасам, ўша одамнинг суратини кўраман. Болажонимни [урушиб] қора-кўк қилиб қўйишган, шуни кўраман, холос. Бир йилдан бери менга қўнғироқ қилишмади. Балки бу менинг айбимдир. Уни кўришга имконим йўқ. Мен ҳеч нарса талаб қилмайман. Биз шундоқ ҳам оғир аҳволдамиз."

Россия иқтисоди муҳожирлар меҳнатига қарам бўлиб, 2024 йилда мамлакатда Марказий Осиёдан келган 3,3 миллионга яқин ишчи фаолият юритган.

Форум

XS
SM
MD
LG