7 август куни кечга яқин Қирғизистон хавфсизлик кучлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни унинг Қўйтош қишлоғидаги (Чуй вилояти) уйида қўлга олиш амалиётини ўтказди. Бир неча соатга чўзилган амалиёт хавфсизлик кучлари билан Атамбаевнинг тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувга айланиб кетди ва амалиётдан кўзланган мақсадга эришилмади.
Алмазбек Атамбаев уйи жойлашган Қўйтош қишлоғида вазият оғирлашди
7 август куни кечга яқин Қирғизистон хавфсизлик кучлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни унинг Қўйтош қишлоғидаги (Чуй вилояти) уйида қўлга олиш амалиётини ўтказди.

1
Атамбаевнинг уйига аскарлар бостириб киргани ҳақида Қирғизистон социал-демократлар партиясининг расмий вакили Қундуз Жўлдубаева 7 август куни кечқурун соат 8га яқин хабар тарқатди.

2

3

4
Президент Алмазбек Атамбаевнинг уйи жойлашган Чуйдаги Қўйтош қишлоғида жароҳат олганларга тез ëрдам машинаси етиб келгунга қадар аскарлар биринчи ëрдам кўрсатди.