Чехияда мамлакат бўйлаб карантин эълон қилингани ортидан йўловчиларга жамоат транспортларига маскасиз чиқиш ман этилди. Шунингдек 19 мартдан бошлаб кўчага маскасиз чиқиш мумкин эмас.
Праганинг маска таққан йўловчилари ва туристларсиз қолган кўчалари

9
Маска тақиб юриш автобус ва трамвайга чиқадиган йўловчилар учун ҳам тегишли.

10
Прага метросидаги маскали йўловчи.

11
Праганинг туристлар билан гавжум бўладиган марказидаги метро станциясида деярли бўш вагондаги йўловчи.

12
Прага марказидаги бўм-бўш кўприк. 15 март куни ресторанлар¸ барлар¸ дўконлар ва умумий овқатланиш шохобчаларини вақтинча ëпиш тўғрисида ҳукумат қарори чиқди. Праганинг туристлар кўп бўладиган ҳудудлари ҳозирги кунда ҳувиллаб қолган.