Рэп қўшиқлари ўзбек ёшлари орасида кенг тарқалган.
Ўзбек репперлари ижро қилган ҳақиқат, адолат, порахўр домлалар ҳақидаги қўшиқларга расмий матбуот ëпиқ. Айни пайтда бу қўшиқлар қўл телефонларига кўчган.
Ўзбек репперлари айтган қўшиқлар Интернетдаги Youtube.com порталида хориждаги ўзбек ëшлари энг кўп кирадиган линклар сифатида кўрилади.
Ўзбекистон ичкарисида бу қўшиқлар телефонларга ëзиб олиниб эшитилмоқда.
Ўзбекистон телеканаллари ва расмий саҳналарида бу репчилар ижоди тақдим қилинмайди.
Ўзбекистон телеканалида ишлайдиган ва исми айтилишини истамаган мусиқа муҳарририга кўра, бу репперлар ижро этаëтган матнларда сўкиш сўзлар бисëр.
Бундан ташқари суҳбатдош назарида бу реп қўшиқлар Тошкент ўзбеклари ва Самарқанддаги тожиклар шевасида айтилиб, адабий тил нормаларидан жуда узоқ.
Озодлик мухбири реп қўшиқларида Ўзбекистон ҳаëтининг расмий матбуотда ëритилмайдиган жиҳатлари танқидий кўз қарашда тараннум қилинаëтганлигини аниқлади.
Бу қўшиқлардан бири порахўр домлаларга аталади.
"Эй домла сен соққа олавериб ўзингни тубан аҳволга туширдинг. Мен пул бермаганим учун сен менга икки қўйдинг, бу инсофданмас" деб куйланади Youtube.com порталида машхур бўлган реп ашулада.
Талабалар эшитинглар икки қўйишди,
Бу домлалар пул оламан деб просто ейишди.
Ҳўв домлалар эсларингни еб қўйдинглар,
Ўзингларни ўзинглар соққа билан сўйдинглар.
Шунингдек репчилар Тошкентлик киракашлар муаммосини ҳам қўшиққа солишган.