Россияда 1999 йилдан бери илк марта туғилиш даражаси рекорд даражада камайди. Бу ҳақда Россия статистика қўмитаси маълум қилди.
Расман билдирилишича, 2023 йилнинг январидан июнигача 511,7 минг чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11, 5 мингга ёки 1,2 фоизга оздир. 2022 йилдаги туғилиш кўрсаткичи эса сўнгги 20 йил ичидаги энг ёмон даражада бўлган эди.
Россия статистика қўмитаси январь-июнь оралиғида ҳар минг нафар кишига 8,5 бола тўғри келганини ва бу замонавий Россия тарихидаги энг паст кўрсаткич эканини таъкидлади. Бундан аввалги энг паст кўрсаткич 1999 йилда қайд этилган эди. Ўшанда ҳар минг нафар россияликка 8,3 бола тўғри келган.
The Moscow Times нашрининг ёзишча, Россия ҳукумати «оилавий қадриятларни дастаклаётгани» ва «Демография» миллий лойиҳасига 4 триллион рубль ажратгани қарамай туғилиш камайиб бормоқда.
Май ойида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков демография нуқтаи назаридан мамлакат «жуда оғир аҳволда экани»ни айтган эди.