Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2025, Тошкент вақти: 01:36

Тошкентда юзлаб мижозни алдаган автолизингчилар қамалди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор тумани суди машина олиб бериш ваъдаси билан 600 га яқин одамни чув туширган жиноий гуруҳга ҳукм ўқиди.

Kun.uz нашри суд ҳужжатларига таяниб ёзишича, судланувчилар “Ishonch Auto Leasing”, “Ishonch Leasing Car”, “Mega Avto Leasing”, “Mega Auto Leasing-Hamkor”, “Asr Auto Leasing”, “Asr Auto” каби МЧЖлар очиб, фуқароларга 5 млрд 240 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказишган.

Ўн уч нафар судланувчининг икки нафари аёл бўлиб, улардан бири – ҳисобчи вазифасида ишлаган аёл бундан 6 ой олдин “Тоштурма”да фарзандли бўлган.

Суд жиноий гуруҳ аъзоларига турли муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

"Авто-идеал"дан жабр кўрганлар Мустақиллик майдонига йиғилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:09 0:00

Икки аёлдан бири 6 йилу 6 ой, чақалоғи бўлган судланувчи эса 6 йилу 1 ой муддатга қамалган.

Ўзбекистонда одамларнинг автомобиль олиб бериш ваъдасига ишониб, миллионлаб сўм маблағидан ажралиб қолиши кўп учрамоқда.

Жорий йил январь ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туман суди кўп сонли фуқароларни чув туширган автосалончиларга жазо тайинлаганди.

Озодлик аввалроқ Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ИИБ “Umid avto companies” МЧЖ мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатгани ҳақида хабар қилган эди.

2024 йил декабрь ойида эса Шайхонтоҳур туманида давлат рўйхатидан ўтган “Halal Auto Leasing kompany” МЧЖ мансабдорларига ҳам худди шундай айблов илгари сурилганди.

XS
SM
MD
LG